Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
166-савол:
Чувалчанглар ҳақида савол. Рус дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган бир компьютер ўйинида, шундай эпизод бор: яъни ўйин қаҳрамони ер остидаги чувалчанглар (червяк) давлатига боради. Мазкур давлатдаги фуқароларнинг уйларида бир нарса илинган бўлиб, у улар учун мамлакат қиролининг портрети ҳисобланади. Балким чувалчанглар мантиқан ҳақдир. Айтингчи, чувалчанглар давлати фуқаролари уйида нима осиғлиқ туради?

☝️ Жавоб: Карта ўйинидаги қирол чиллик. Рус тилида "король червей" дейилади.
👍5
@zakovat
167-савол:
Қирол Лешек Биринчига ҳайкал ўрнатилган бўлиб, ушбу ёдгорликда қирол ўзининг қувғинда юрган душманларидан қочаётган вақтда жон бераётгани тасвирланган. Ҳайкалтарош ушбу ёдгорликда қирол сиймосини атайин оқ тошдан бунёд этган. Бу билан у бир нарсага урғу бермоқчи эди. Мазкур ёдгорлик ҳақида гап кетганда 1888 йилдаги бошқа бир асар ҳам ёдга олиниши шубҳасиз. Сиз ўша асарни топишингиз керак.
👍3

☝️ Жавоб: "Қора ўқ".
Изоҳ: Лешек Биринчи душманларидан қочаётган вақтда орқасидан қора камон ўқидан ўқ еб вафот этади. Ҳайкалтарош ўқнинг ранги қора эканлигига урғу бермоқчи бўлиб, қирол танасини тўлиқлигича оқ тошдан бунёд этган.
👍9🤩1
@zakovat
168-савол:
Йоганинг Шанмукхи-мудру машқини бажариш учун, бош бармоқ билан иккинчи қилган иш қилинади. Кўрсаткич бармоқ билан эса – биринчи, номсиз ва жимжилоқ бармоқ билан – учинчи қилган иш бажарилади. Диққат савол, айтингчи, мазкур йога машқини бажараётганда ўрта бармоқ билан нима иш қилинади?
👍2

☝️ Жавоб: Бурун ёпилади.
Изоҳ: Биринчи маймун кўзни, иккинчиси қулоқни, учинчиси оғизни беркитган.
👍2
@zakovat
169-савол:
Ўрта асрларда Англия камончилари маҳорат бобида тенгсиз бўлганлар. Ўқ-ёй борасида уларга тенг келадигани бўлмаган. Ўша вақтларда Англия қироли махсус бир фармон чиқаради, бу фармонга кўра тунда ўқ-ёй ясаш таъқиқланади. Ушбу фармонни бузган усталар қаттиқ жазоланган ҳам. Диққат савол, нима сабабдан, усталарга тунда ўқ-ёй ясаш тақиқланган?

☝️ Жавоб: Чунки тунда, гулхан ёки чироқ ёруғида ясалган ўқ-ёйларнинг сифати кундуз куни ясалганларидан пастроқ бўлган. Камончилар қўшинининг нуфузини сақлаб қолиш ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида мана шу фармон чиқарилган.
👍4
@zakovat
172-савол:
“Сибирь сартароши” фильми учун суратга тушаётган Жулия Ормонд қаҳрамони учун костюмерлар аъло даражада иш олиб боришади. Кийимнинг ўзи тугул, унинг оддий безаклари ҳам ўта қимматбаҳо бўлиб, анча-мунча пул сарфланади. Айнан мана шу кийимлар сабаб, суратга олиш ишлари бироз муддатга тўхтаб қолади. Бироқ актрисага шартнома шартларини кўрсатишгандан кейингина, Жулия Ормонд ноилож яна суратга олиш ишларини давом эттиришга мажбур бўлади. Айтингчи, актрисанинг эътирозига нима сабаб бўлган эди?
👍1

☝️ Жавоб: Кийимларнинг табиий мўйнадан тикилгани
Изоҳ: Актриса Жулия Ормонд “яшиллар” сафида бўлиб, ҳайвонларнинг терисидан тикилган кийимларга қарши жиддий кураш олиб борган. Фильм учун тикилган қимматбаҳо кийимлар эса табиий мўйнадан эди.
👍7❤1
@zakovat
173-савол:
Ўрта асрларда фрескалар мажмуаси одатда бир нафар рассом томонидан эмас, рассомларнинг бир гуруҳи томонидан ишланган. Замонавий италиялик санъатшунос Занардининг фикрича, фрескалар устида ишлаш оддий сурат чизиш жараёнидан тубдан фарқ қилади. Ушбу фикрларини айта туриб, мутахассис бир ўхшатиш қилади ҳамда бошқа бир санъат асарини ёдга олиб ўтади. Агар сиз юқорида қайси санъат асари ёдга олинганини топган бўлсангиз, санъатшунос Занарди фикрларида кимни ёдга олганини топиб беришингиз лозим.

☝️ Жавоб: Уолт Дисней
Изоҳ: Занарди фрескалар билан ишлашни мультфильм яратиш билан тенглаштирган.
👍5
@zakovat
174-савол:
Озарбайжон режиссёри Гусейн Саидзоданинг "O olmasın, bu olsun" фильми воқеалари 1910 йилда содир бўлган. Унда қиморга муккасидан кетган Рустам-бек картадан яна бир бор ютқазиб, казинодан чиқиб кетаётган эпизод бор. Эшик олдида казино хизматчиси Рустамга папахасини тутқазади. Савол, ўша заҳоти хизматчи Рустам-бекка яна нимани қайтариб берган?

☝️ Жавоб: Ханжар
Изоҳ: қиморга муккасидан кетганлар ўзини бошқара олмай бир-бирини ўлдириб қўйиши мумкин. Ўша пайтларда деярли ҳар бир эркак ёнида катта ханжар олиб юришга одатланган. Ва казинога киришда уларнинг қуроллари олиб қўйилган.
👍6
@zakovat
175-савол:
Эслайсизми, “Гулливернинг саёҳатлари” асарида ўткир учлилар ва тўмтоқ учлилар ўртасида урушга нима сабаб бўлган эди? Улар тухумни қайси тарафидан, учқур ёки тўмтоқ тарафидан синдириш кераклиги ҳақида бир тўхтамга кела олмай, ажралиб кетишганди.
Бундай ҳолат нафақат адабий асарларда, балки ҳаётда ҳам учраган экан. Ўтган асрнинг ўрталарида бир кичик немис шаҳарчаси ҳам иккита гуруҳга ажралиб қолади. Улар ўзаро суҳбат қуришдан олдин, бир-бирини обдон кўздан кечирган, бу кейинчалик “эгилган бўйин” деган лақабни кетириб чиқарган.
Диққат савол, шаҳарча аҳолиси нимага эътибор қаратишган ва бу қаршисида турган инсон билан гаплашиш ёки гаплашмасликка қандай таъсир қилган?
👍4❤1

☝️ Жавоб: Герцогенаур шаҳарчаси аҳолиси суҳбатга киришишдан олдин, албатта қаршисидаги инсоннинг оёқ кийимига эътибор қилишган. Агар у кийган оёқ кийим ўзи ишлайдиган фирмага тегишли бўлса, гаплашган, душман фирмага тегишли бўлса, гаплашмаган. Шундай қилиб, “Пума” ва “Адидас” фирмаси ходимлари ўзаро уришишган.
👍10🤩6🔥1
@zakovat
176-савол:
1920 йилларда Қизил армия Бакуни деярли эгаллаб бўлганди. Ўша пайтларда чекистлар аслзодалар уйига бирма-бир ташриф буюриб турган. Аслзодалар уйига кириши билан чекистлар биринчи бўлиб оилавий фотоальбомни сўрашган. Диққат савол, чекистларга оилавий фотоальбом нима учун керак бўлган?

☝️ Жавоб: Ўша пайтларда суратга тушиш мисли кўрилмаган байрам эди. Шу сабабли аёллар бисотидаги бор бойликлари билан расмга тушишган. Чекистлар қимматбаҳо буюмларни олиб кетгани келишган, оилавий фотосуратлар эса уларга қидирувда анча ёрдам берган. Агар суратдаги тақинчоқлар чиқмаса, жазо билан қўрқитишган.
👍5🔥2
@zakovat
177-савол:
Сиз иқтисодий ҳисоб-китоблар қилишни биласизми?
19 асрда яшаган француз инженери Луи де Бельфон ўз мемуарида узоқ ва қийин ҳисоб-китоблардан кейин у янги тош кони қазиш ҳам самарали, ҳам тезроқ бўлишини исботлаб берганини эслайди. Бу билан у инсоният маданий меросига катта фойда келтирганини фахр билан ёзади.
Диққат савол, Луи де Бельфон бундай ҳисоб-китоблари билан нималарни ҳимоя қилган?

☝️ Жавоб: Луи де Бельфон янги кондан тош қазиб чиқариш фойдали эканлигини исботлаб берган. Шу тариқа у 19 асрдаги энг катта лойиҳа бўлган Сувайш канали қурилишига Миср эҳромларининг тошларини ишлатмасликка ташкилотчиларни кўндирган. Ўшанда ҳаттоки Хеопс пирамидасини ҳам бузиб, тошларини каналга ишлатмоқчи бўлишган.
👍6
@zakovat
178-савол:
Хитой тилида бир нечта иероглифлар бирлашиб, янги мураккаб иероглиф ва янги сўз ҳосил қилиши мумкинлигини биласиз.
Масалан, “ит” ва “оғиз” иероглифлари бирлашиб “ҳурмоқ” сўзини, “девор” ва “том” иероглифлари бирлашиб “уй” сўзини ҳосил қилади.
Диққат савол, “буғулар подаси” ва “ер” иероглифлари бирлашишидан қайси сўз пайдо бўлади?
👍1