Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
178-савол:
Хитой тилида бир нечта иероглифлар бирлашиб, янги мураккаб иероглиф ва янги сўз ҳосил қилиши мумкинлигини биласиз.
Масалан, “ит” ва “оғиз” иероглифлари бирлашиб “ҳурмоқ” сўзини, “девор” ва “том” иероглифлари бирлашиб “уй” сўзини ҳосил қилади.
Диққат савол, “буғулар подаси” ва “ер” иероглифлари бирлашишидан қайси сўз пайдо бўлади?

☝️ Жавоб: Буғулар подаси ер бўйлаб югуриб кетаётганини тасаввур қилинг. Улардан туёғидан чанг кўтарилади! Тўғри жавоб чанг эди. Айтганча, мазкур иероглифнинг замонавий вариантида буғулар подаси битта буғуга алмашган.
👍4
@zakovat
179-савол:
Бир ихтирочи ёшлигида ҳайвон ўргатувчининг қанақа қилиб шерлар қафасига кириши ва чиқишини кўп кузатган. Ушбу хотиралари натижасида кейинчалик у қайси ихтирони лойиҳалаштирган?
👍1
@zakovat
179-савол:
Бир ихтирочи ёшлигида ҳайвон ўргатувчининг қанақа қилиб шерлар қафасига кириши ва чиқишини кўп кузатган. Ушбу хотиралари натижасида кейинчалик у қайси ихтирони лойиҳалаштирган?

☝️ Жавоб: Шерларнинг катта қафаси қўшимча қафас билан туташган. Шерлар қафасдан чиқиб кетмаслиги учун ҳайвон ўргатувчи олдин кичик қафасга киради, кирган эшигини ёпади, кейин катта қафаснинг эшигини очади. Чиқиб кетаётганда ҳам, худди шуни тескариси, олдин катта қафасдан кичкинасига кириб, эшигини ёпади ва кейин ташқарига обчиқадиган эшикни очади. Ҳар қанақасига ҳам шерлар ва ташқарини битта эшик тўсиб туради.
Худди шу принцип асосида Огюст Пиккар ғаввослар ва космонавтлар фойдаланадиган шлюз камераларини лойиҳалаштирган.
👍4
@zakovat
180-савол:
20-асрнинг бошларида Польша кавалериясида парад вақтида айрим отларнинг думига қизил лента боғлаб қўйишган. Диққат савол, бу қизил лента нимани билдирган?
👍1
@zakovat
180-савол:
20-асрнинг бошларида Польша кавалериясида парад вақтида айрим отларнинг думига қизил лента боғлаб қўйишган. Диққат савол, бу қизил лента нимани билдирган?

☝️ Жавоб: Бундай ленталар тепағон отларнинг думига боғланган. Бу ушбу отнинг орқа тарафида эҳтиёт бўлиш кераклигини билдирган.
👍5🔥1
@zakovat
181-савол:
Бурят халқи топишмоғи. Менда бир рўмолча бор. Уни қуритишга ҳаракат қиламан, қиламан, лекин барибир қурита олмайман. Марҳамат, Сиз сира хижолат бўлмасдан ўша рўмолчани кўрсатинг.
👍3
@zakovat
181-савол:
Бурят халқи топишмоғи. Менда бир рўмолча бор. Уни қуритишга ҳаракат қиламан, қиламан, лекин барибир қурита олмайман. Марҳамат, Сиз сира хижолат бўлмасдан ўша рўмолчани кўрсатинг.

☝️ Жавоб: Тил
👍5
@zakovat
182-савол:
Тоғ ёнбағрида кийилавериб қийшайиб, ғижим бўлиб кетган этик ётибди. Бурят халқининг ушбу топишмоғи жавобини ҳам кўрсатиб беринг.
👍2
@zakovat
182-савол:
Тоғ ёнбағрида кийилавериб қийшайиб, ғижим бўлиб кетган этик ётибди. Бурят халқининг ушбу топишмоғи жавобини ҳам кўрсатиб беринг.

☝️ Жавоб: Қулоқ
👍5
@zakovat
183-савол:
1917 йили Россияда ер ҳақидаги декрет қабул қилинган. Уни деҳқонлар орасида кенг тарқатиш, жамоатчиликни ундан хабардор қилиш жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Шу сабабли қишлоқдаги уйига қайтаётган барча аскарларнинг қўлига декретдан нусха беришиб, ўз қишлоқдошларига унинг мазмуни билан таништириш вазифаси топширилган. Айтингчи, аскарларга декретдан ташқари сотилмай қолган 1917 йилнинг календарларидан бирини беришдан нима мақсад бўлган?
👍6

☝️ Жавоб: Декрет кўзланган манзилга эсон-омон етиб бориши учун аскарларга бошқа қоғоз беришган. Йўқса, аскарлар қишлоққа қайтаётганда йўлда декретга папирос ўраб, чекиб қўйишлари мумкин эди. Сотилмай қолган календарлар аскарларга папирос ўраш учун берилган.
👍5❤1
@zakovat
184-савол:
Диққат, “Заковат” сандиқчаси.
Сандиқча ичида рассомлар 19 асрнинг 20 йилларидан бошлаб, ўз устахоналаридан чиқиб табиат қўйнида фаол ижод қилишни бошлашларига туртки берган ихтиро турибди. Танқидчилар фикрига кўра, бу янгилик импрессионизм жанрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган экан. Сандиқчада нима бор?

☝️ Жавоб: Бўёқ учун тюбиклар
👍6
@zakovat
185-савол:
Ўрта асрларда яшаган савдогар Ибн Батута нимага қуйидагича таъриф берган: “У дастлаб Сизни тилдан қолдиради, кейинчалик эса Сизни ҳикоячига айлантиради”?
👍1
@zakovat
185-савол:
Ўрта асрларда яшаган савдогар Ибн Батута нимага қуйидагича таъриф берган: “У дастлаб Сизни тилдан қолдиради, кейинчалик эса Сизни ҳикоячига айлантиради”?

☝️ Жавоб: Саёҳат. Дастлаб ўзга давлатларга бориб, тилдан қоласиз, аммо саёҳатдан юртингизга қайтиб келгач, ҳикоячига айланасиз қоласиз. Ибн Батута нафақат савдогар, балки саёҳатчи ҳам бўлган.
👍9
@zakovat
186-савол:
Францияда узоқ даврлардан буён бир мақол мавжуд: “Пишлоқ билан сот, нон билан сотиб ол”. Бу мақолга ишонадиган бўлсак, нимани шу тахлит сотиш ёки сотиб олиш керак ва нима учун?
👍4🤩2
@zakovat
186-савол:
Францияда узоқ даврлардан буён бир мақол мавжуд: “Пишлоқ билан сот, нон билан сотиб ол”. Бу мақолга ишонадиган бўлсак, нимани шу тахлит сотиш ёки сотиб олиш керак ва нима учун?

☝️ Жавоб: Винони. Сабаби пишлоқ егандан кейин вино таътиб кўрса, унинг айрим ёмон таъмларини сезиб бўлмайди. Аксинча нондан кейин истеъмол қилса, винонинг барча таъмларини ҳис қила олиш мумкин.
👍9🤩1
@zakovat
187-савол:
Бир ёзувчи ўз эсдаликларида уларнинг қишлоғига 1960 йилларда кино келганини эслайди. Кино 2 та сеансда қўйилган. Айтингчи, болалар қишлоқдаги клубга кино кўришга бораётганда нима учун ўзлари билан простина ёки шунга ўхшаш бошқа ёпинчиқлар олиб олишган?

☝️ Жавоб: Қишлоқда кино 2 сенсда бўлган: кундузи болаларга, кечқурун катталарга. Қишлоқ бўлгандан кейин шароит мақтанарли даражада бўлмаган. Қишлоқ клубининг ойналари бўлмаган. Кундуз кунги сеанс вақтида шу ойналарга простиналарни тутиб, қоронғу ҳолга келтириишган.
👍6
@zakovat
188-савол:
1879 йилда Нью Йорклик муҳандис Алфред Бич ўша пайтлар учун инқилобий характердаги бир лойиҳага бел боғлади. Лекин бу йўлда унга - кўчалардан кунлик даромад топадиган ва бу даромадини хавф остига қўйишни истамайдиган Уилям Твид қаршилик қилиши турган гап эди. Бунинг олдини олиш учун эса Бич Бродвейдаги энг узун магазинни ижарага олди ва ҳар куни кечаси у ерда ишчилар бригадасини ишлатди. Савол: ишчилар бу ерда нима иш қилишди?
👍1