Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
202-савол:
Eвропа экологик ташкилоти ҳар йили “Кўршапалакларни ҳимоя қилиш куни” тадбирини ўтказади. Юқоридаги гапда бир сўз бошқаси билан алмаштирилган. Бу қайси сўз?
👍1
@zakovat
202-савол:
Eвропа экологик ташкилоти ҳар йили “Кўршапалакларни ҳимоя қилиш куни” тадбирини ўтказади. Юқоридаги гапда бир сўз бошқаси билан алмаштирилган. Бу қайси сўз?

☝️ Жавоб: “Куни” сўзи “туни” сўзи билан алмаштирилган. Аслида тадбир номи “Кўршапалакларни ҳимоя қилиш туни” эди. Кўршапалаклар тунги жонзот эканлигини билсангиз керак.
👍10❤2
@zakovat
203-савол:
Николай II га тож кийдириш маросими кинохроникасида айрим қирол аёнларини ИКСга ҳурмат билан таъзим қилишганини кўришимиз мумкин. ИКС олдида ҳаракатсиз бўлиб қоладиганларни бугунгача учратиш мумкин. Савол: ИКСни айтинг?
❤1👍1
Доғистонликлар ибораси ҳақидаги саволга жавоб 👆👆
👍1
@zakovat
203-савол:
Николай II га тож кийдириш маросими кинохроникасида айрим қирол аёнларини ИКСга ҳурмат билан таъзим қилишганини кўришимиз мумкин. ИКС олдида ҳаракатсиз бўлиб қоладиганларни бугунгача учратиш мумкин. Савол: ИКСни айтинг?

☝️ Жавоб: Киноаппарат. Мулозимлар ўша пайтда кам учрайдиган киноаппарати олдида таъзим қилишган. Ҳозирда тўй ёки шу каби базмларда видеокамера келса, одамлар ҳаракатсиз бўлиб қолишади :)
👍4
@zakovat
204-савол:
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси раҳбарияти Франк Рибери клуб билан янги шартномани имзолашига жуда катта умид қилар эди. Клуб президенти футболчининг туғилган кунига УНИ совға қилди. У Риберига нима совға қилган?
👍3❤1👏1
"Заковат" интеллектуал кўрсатуви учун тайёрланган янги кириш қисми ролиги ("шапка") 👆👆
👍1
@zakovat
204-савол:
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси раҳбарияти Франк Рибери клуб билан янги шартномани имзолашига жуда катта умид қилар эди. Клуб президенти футболчининг туғилган кунига УНИ совға қилди. У Риберига нима совға қилган?

☝️ Жавоб: ручка
Изоҳ: “Умид қиламизки, Рибери тез орада айнан шу ручкада биз билан шартномани имзолайди"
👍9
@zakovat
205-савол:
Татаристон ҳукумати Республика Конституциясини нашр эттиришга тайёрлайди. Уларнинг олдида жиддий савол пайдо бўлади: уни қайси тилда нашр қилиш керак? Русчами ёки татарча? Агар иккаласи бўлса, қайси бири биринчи ёзилиши керак? Савол: нима деб ўйлайсиз, вазиятдан қандай чиқишган?
👍1🥰1
2016 йилги "Заковат" Олий лига ўйинлари финалини қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин 👇👇

https://www.youtube.com/watch?v=RWnfXlCmf_I
👍1
Ушбу манзил орқали эса "Заковат"нинг 2006 йилдан бошлаб то 2016 йилгача бўлган барча финал ўйинларини томоша қилиш имкониятига эгасиз 👇👇

https://www.youtube.com/playlist?list=PL45vDUUoQVyeXwhpFdh_PPKu6fyHK8qdz
👍1
Каналга аъзо бўлган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Финал ўйинида берилган барча 11 та саволнинг аудио форматдаги вариантини тақдим этамиз 👇👇📺📲🎧
❤1👍1
1⃣-раунд.
Савол муаллифи: Гўзал Иноғомова, Ғазалкентдан.

Наркоз бўлмаган пайтлардаги шифокорлар ҳақидаги савол

👇👇👇
👍1
2⃣-раунд.
Савол муаллифи: Зулхумор Байжанова - Амударё.

Ўрта асрларда мадрасалардаги ҳашарга чиқмайдиган нозик касб эгалари ҳақида савол

👇👇👇
👍6
3⃣-раунд.
Савол муаллифи: Аминжон Баратов - Вобкент.

Мол сотиб олиш нияти бўлмаса ҳам, мол бозорда мол савдолашадиган инсонлар ҳақида савол

👇👇👇
👍6🔥1