Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
328-савол:
Ҳаммамизга машҳур бўлган бу франциялик, ўзининг илк саёҳатини 1883 йили, энг сўнгисини эса 1977 йили ўтказган. У билан Марлен Дитрих, Жан Маре, Шарль де Голл ва яна бошқа кўплаб шахслар учрашган. Диққат савол: 1932 йили унинг номини дунёга янада машҳур қилган ёзувчини айтинг.

☝️ Жавоб: Агата Кристи.
Изоҳ: Бу ерда гап “Шарқий Экспресс” поезди ҳақида кетаётган эди. Номи зикр этилган шахслар, ушбу поезд йўловчиси бўлишган.
👍1
@zakovat
329-савол:
“Bibliophilia Retrophilia”

Лондон университети коллежининг кимёчилари УЛАРНИНГ ҳиди устида изланиш олиб боришган ҳамда УЛАРНИНГ ҳидини қуйидагича ифодалашган: “зах ҳиди асосий ҳид бўлса ҳам, унинг фонида ваниль ўсимлиги кислотасининг ўзгача ифори келиб туради”. УЛАРНИ икки сўз билан айтинг.
👍1🥰1

☝️ Жавоб: Эски китоблар
Изоҳ: Библиофилия – китобларни севмоқ, ретрофилия – эски нарсаларни севмоқ.
👍1
@zakovat
330-савол:
Бир сафар князь Потемкин княгиня Потоцкаяга қимматбаҳо шолрўмол совға қилмоқчи бўлади. Аммо князь бу совғани ўзгача назокат билан тақдим этиш мақсадида, сарой хонимлари орасида лотерея ташкил қилади. Охир-оқибатда княгиня лотереяда шолрўмолни ютиб олади. Айтингчи, князь княгиня лотереяда шолрўмол ютишини қаердан аниқ билган?

☝️ Жавоб: Чунки у шундай лотерея ташкил қилади-ки, унда қатнашган барча сарой хонимларига худди шундай шолрўмол ютуққа чиқади. Яъни бу лотереяда ҳеч ким ютқазмайди.
👍3
@zakovat
331-савол:
Хитойнинг Тяньаньмэн майдони олдидаги ушбу муассаса Пекин муниципалитетининг олий мукофоти – “Гран-при”га лойиқ кўрилган. Мазкур муассасанинг деворларида узумлар ўсиб турибди, унинг атрофида катта тувакларда ажойиб гуллар очилиб турибди. Марказидаги кичик бассейнда олтин балиқчалар сузиб юрибди. Бино бўйлаб доим сокин мусиқа ҳам янграб туради. Пекинда биринчи категорияга кирувчи худди шундай муассасаларнинг сони 165 та, иккинчи категория бўйича эса 105 та. Бу қайси муассаса?

☝️ Жавоб: Жамоат ҳожатхоналари.
@zakovat
332-савол:
16 асрнинг 60-йилларида анатомия соҳаси ислоҳотчиларидан бўлган олим Андрей Везалийни ўлим жазосига ҳукм қилишади. Олимнинг қилган бор-йўқ айби, бир фарқнинг мавжуд эмаслиги ҳақида илмий хулоса берганида эди. Диққат савол: қандай фарқни?

☝️ Жавоб: Олим эркаклар ва аёллар қовурғаси сонида фарқ йўқлигини аниқлаган эди.
Изоҳ: бу билан у диний қарашларга қарши чиққан.
👍4
@zakovat
333-савол:
Испан босқинчиларининг, шунингдек, тарихий ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, майя қабиласидаги одатга кўра, қабиланинг оддий аҳолиси ИКСни ё онадан, ё отадан олган. Аслзода аҳоли эса, ИКСни ҳам онадан, ҳам отадан олган. Шу сабабли аслзода аҳолини альмехенлар деб аташган. Диққат савол, “альмехен” сўзининг ўзбекчадаги маъноси нима?
👍2

☝️ Жавоб: икки исмли
@zakovat
334-савол:
1870-1871-йиллардаги Париж қамали вақтида оч қолган парижликлар менюсида ҳатто УЛАРдан тайёрланган таомлар ҳам бўлган экан. Манбаларда қайд этилишича, УЛАРнинг илк ватани Шарқий Осиё дейилади. Бундан ташқари УЛАР 2-жаҳон уруши вақтида немис бомбардимончиларидан сақлаш мақсади Москвадан бошқа жойга кўчирилган ҳам эди. Фаластиндаги Ғазо шаҳрида эса Мисрдан ноқонуний йўллар билан ўтиб келган бир гуруҳ УЛАР яшаётганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. УЛАРни айтинг.

☝️ Жавоб: Ҳайвонот боғи ҳайвонлари
👍3
@zakovat
335-савол:
Бир сафар Мария Шарапова рақиби Камила Пин устидан қийинчилик билан ғалаба қозонади. Ўйин вақтида у кўплаб хатоларга, хусусан тўп оширишда қўшхатоларга ҳам йўл қўяди. Ўйин тўғрисидаги бир мақола сарлавҳасида Шарапова барибир БУ ИШНИ уддалагани ҳақида ёзилганди. Теннисдан фарқли ўлароқ, одатда БУ ИШНИ қилаётганда қўшхатолар кечирилади, фақат хатолар сони жуда кўпайиб кетмаслиги керак. Гап қандай иш ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Пин-кодни очиш (ёки шу маънодаги жавоблар). Шарапованинг рақибининг фамилияси Пин бўлганлиги аҳамиятга эга эди.
👍2
@zakovat
336-савол:
Агар 1-жаҳон урушида келиб тушишнинг ўртача муддати 10-18 соатни ташкил қилган бўлса, 2-жаҳон уруши вақтида – 6-12 соатни ташкил этган. 70-йилларда эса бу муддат 1-2 соатгача қисқарган. Энди кутилмаган саволни эшитинг: кимлар ва қерга?

☝️ Жавоб: Ярадорлар, госпиталга.
Изоҳ: Бир ярадор аскарнинг госпиталга келиб тушиш ўртача вақти назарда тутилган эди.
👍1
@zakovat
337-савол:
15 асрда инглиз аёлларида шундай ирим бўлган: Агар нон орқаси билан ағдарилиб қолса, уни зудликда ўнггига ўгириб қўйиш керак. Диққат савол, бу аёлларнинг эрлари кимлар бўлишган?

☝️ Жавоб: Денгизчилар
Изоҳ: эрларининг кемалари ағдарилиб кетмаслиги учун
👍3