Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
338-савол:
Хитой ҳукумати олдида турган муаммоларни бартараф этиш учун 1971 йилда ишлаб чиққан сиёсий лозунглардан бири қуйидагича эди: "Кечроқ. Узоқроқ. Камроқ". Лозунгдаги учала сўзни ҳам 1 дақиқадан тушунтириб беринг.

☝️ Жавоб: Кечроқ уйланиш, фарзандлар орасидаги танаффусни узоқроқ қилиш, камроқ фарзанд кўриш.
👍6
@zakovat
339-савол:
Дунёда қанча инсон чапақай эканлигини аниқ билмаймиз. Аммо гольфчилар орасида чапақайлари жуда кам эканлиги ҳақида маълумотга эгамиз. Диққат, савол: айтингчи, нима учун АҚШдаги айрим гольф мактабларида имкон қадар чапақай мураббийларни ишга олишга ҳаракат қилишади?

☝️ Жавоб: Чапақай мураббийлар шогирдларига юзма-юз туриб ўргатишади ва бу самарадорликни оширади.
👍4
@zakovat
340-савол:
Статистикага кўра, АҚШда рождество байрами арафасида, айниқса 25 декабрь тонгида 911 қутқарув хизмати рақамига қўнғироқлар сони кескин даражада ошиб кетар экан. Диққат савол, агар бу касаллик, бахтсиз ҳодиса ва фавқулодда вазият билан боғлиқ бўлмаса, унда 911 рақамига қўнғироқлар сонининг ошиб кетишига нима сабаб бўлади?

☝️ Жавоб: Совғага олинган янги телефонлар сабабли.
Изоҳ: Рождество байрамида янги совға бериш одати бор. Замонавий дунёда одатда совғага янги телефон бериш урф бўлган. Янги телефонда эса, дастлаб сим-карта бўлмайди. Лекин янги телефон эгаси уни тезроқ ишлатиб кўришни хоҳлайди. Барчангизга маълумки, сим-картасиз телефондан фақат махсус қутқарув хизматига телефон қилиш мумкин холос.
👍5🐳2❤1
@zakovat
341-савол:
National Geographic каналида Тасмания шайтонлари (Тасманийский дьявол) ҳақида кўрсатув берилди. Унда қизиқ факт ҳақида сўзлаб берилди. Тасмания ўрмонларида бўладиган катта ёнғинлардан сўнг, Тасмания шайтонларида маълум муддат давомида, аниқроғи тахминан 1-2 йил давомида бир ўзгариш кузатилар экан. Бундай ўзгариш дунёдаги биронта жонзотда учрамайди. Албатта буни табиат мўжизаси дейиш мумкин. Диққат, савол, ёнғиндан кейин Тасмания шайтонларида қандай вақтинчалик ўзгариш бўлади?

☝️ Жавоб: Маълумки катта ёнғинлар натижасида кўп жонзотлар қирилиб кетади ва уларнинг сафи анчага камаяди. Тасмания шайтонлари шундоқ ҳам кенг тарқалган жонзотлар эмас, улар кам учрайди. Ёнғинлардан кейин улар тезда яна қайта тикланиши керак. Шу сабабли ёнғинлардан сўнг улардаги ҳомиладорлик муддати 2 бараварга қисқарар ва тезроқ кўпаяр экан. 1-2 йилдан кейин, яъни улар кўпайишиб қолгач, ҳомиладорлик муддати яна эски ҳолатига қайтаркан.
👏3👍2
@zakovat
342-савол:
Марина Маркевичнинг кариткатурасида бир хорижлик турист АЛФАга эҳтиром кўрсатаётганини кўриш мумкин. Диққат савол: АЛФА нима ва бу турист қайси давлатдан келган?
@zakovat
342-савол:
Марина Маркевичнинг кариткатурасида бир хорижлик турист АЛФАга эҳтиром кўрсатаётганини кўриш мумкин. Диққат савол: АЛФА нима ва бу турист қайси давлатдан келган?

☝️ Жавоб: АЛФА бу Пиза минораси, турист эса япониялик. Карикатурада минора эгилиб тургани учун, япониялик турист "менга салом беряпти" деб ўйлаб, минорага эгилиб, салом бериб тургани акс этган.
👍5🤩3
@zakovat
343-савол:
Джузеппе Каспар исмли италиялик 1774 йил Болоньяда таваллуд топган. У кўп хорижий тил билувчи энг машҳур полиглотлардан бири сифатида тарихда қолган. Ҳаёти давомида Джузеппе 38 та тилда эркин гаплаша олган, 11 та тилни бироз билган ва яна 20 га яқин тилни тушунган. Италиялик тарихчиларнинг солномаларида у ҳақида яна бир қизиқ маълумот сақланиб қолган. Джузеппе вазият тақозосига кўра, 1 кун ичида янги хорижий тилни ўрганишга мажбур бўлган ва буни уддалаган экан. Айтингчи, ҳурматли билимдонлар, Джузеппе Каспарнинг касби нима бўлган?
👍3

☝️ Жавоб: Джузеппе Каспар Меццофанти ўз фаолиятида давомида кўплаб хорижликлар билан гаплашишга тўғри келган. Ўзининг касби тақозо қилгани учун, у хорижий тилларни мукаммал ўрганган. Бир сафар унинг ёнига ўлим жазосига ҳукм қилинган 2 нафар хорижлик жиноятчини олиб келишади. Ўлимидан олдин улар билан суҳбатлашиши шарт бўлганлиги сабабли, асли руҳоний бўлган Меццофанти туни билан уларнинг тилини ўрганиб чиқишга мажбур бўлади.
🔥3🤔2👍1
@zakovat
344-савол:
Яқинда немис матбуотида бир мақола чоп этилди ва унда қизиқ бир воқеа ҳақида сўзлаб берилган. 1923 йилда Германиядаги гиперинқироз вақтида бир ўзига тўқ бўлган савдогар деярли ҳар куни элитный ресторанга кириб, юзга яқин сутли кофе буюртма беришга мажбур бўлган.
Энди кутилмаган савол: Бой савдогар КИМ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРИБ бундай иш қилишга мажбур бўлганлиги топинг.
Ҳозиргина "Ўзбекистон" телеканалида "Заковат" интеллектуал кўрсатуви Олий лига-2017 баҳсларининг 2-ўйини бошланди. Унда бироз янгиланган таркибдаги Жаҳонгир Ҳолбоев жамоаси иштирок этмоқда.

Канал танлашда адашманг, "Ўзбекистон" телеканалига олинг ва "Заковат"нинг навбатдаги сонини томоша қилинг.

Жамоа аъзолари:
Жаҳонгир Ҳолбоев
Миртолиб Мирзоҳидов
Гулсанам Розиқова
Суҳроб Файз
Сарвар Шарипов
Алишер Қултоев
Мазкур жамоа 2015 йилги Олий лига баҳсларида ҳам иштирок этган ва ярим финалга қадар етиб борган эди. Фақат ўша пайтларда жамоага Суҳроб Файз сардорлик қилганди.

Телетомошабинлар ёдига солиш учун ҳозир марказий стол атрофида иштирок этаётган жамоанинг 2015 йилдаги ўйинларига ҳавола тақдим этамиз 👇👇👇
@zakovat
344-савол:
Яқинда немис матбуотида бир мақола чоп этилди ва унда қизиқ бир воқеа ҳақида сўзлаб берилган. 1923 йилда Германиядаги гиперинқироз вақтида бир ўзига тўқ бўлган савдогар деярли ҳар куни элитный ресторанга кириб, юзга яқин сутли кофе буюртма беришга мажбур бўлган.
Энди кутилмаган савол: Бой савдогар КИМ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРИБ бундай иш қилишга мажбур бўлганлиги топинг.

☝️ Жавоб: Чақалоғи ҳақида.
Изоҳ: Ўша пайтларда маҳсулот тақчиллиги бўлган ва исталган нарсани бозордан олиш имкони йўқ эди. Ўша савдогар яқинда фарзандли бўлганди. Онасининг эса сути кам эди. Чақалоқни сут билан таъминлашга мажбур бўлган савдогар ота ҳар куни ресторанда юзга яқин сутли қаҳва буюртма берар ҳамда сутларни бир идишга йиғиб, чақалоққа олиб кетарди.
👍2