Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ёш математиклар - халқаро олимпиада совриндорлари!

Бир неча кун аввал Ўзсаноатқурилишбанк ҳомийлигида “Khwarizmi International School of Olympiads” нодавлат таълим муассасасининг 8 нафар тингловчиси 5-халқаро Кавказ математика олимпиадасида иштирок этиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 18 март куни натижалар эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик ёшлар жамоаси 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Кичик ёшлилар (junoirs) ўртасида Жалолиддин Холматов кумуш, Искандар Бўриев ва Муҳаммадризо Маджидов бронза медалини қўлга киритишган бўлса, катталар (seniors) ўртасида Фаррух Маҳмудов, Aбдулла Исматов кумуш ва Нажмиддин Иброҳимов бронза медалини қўлга киритишди. Шунингдек, Aброр Бўтаев ва Муҳаммадамин Aбдуллаев фаол иштироки учун дипломлар билан тақдирланишди.

Жамоамиз номидан уларни яна бир бор табриклаймиз!

Ўзсаноатқурилишбанк – истеъдодли ёшларга қанот бўлишдан ҳамиша мамнун!

@b_bozorov
#Хушхабар

AsiaMoney журнали томонидан ўтказилган “2020 йилнинг энг яхши банки” (Best bank awards 2020) танловида Ўзсаноатқурилишбанк “Энг яхши маҳаллий банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Нашр экспертлари Банкни мамлакатдаги энг йирик кредит муассаса сифатида қайд этиб, сўнгги 12 ойдаги фаолиятини таҳлил қилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий йил 1 февраль ҳолатига берган маълумотларига кўра, активлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга ўсиб, 35,4 трлн. сўмни ташкил қилганлигини қайд этган.

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш имкониятлари жуда кенг. Аммо, Ўзсаноатқурилишбанк каби кредит ташкилотлари кўмаги билан ушбу жараёнлар янада жадаллашиши шубҳасиздир”, дейилади хабарда.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
@b_bozorov
#Хушхабар

Ўзсаноатқурилишбанк ребрендинги нуфузли мукофотни қўлга киритди

9-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “TAF” Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

112 та бренднинг 207 лойиҳаси иштирок этган мазкур танловда 10 номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Нуфузли ҳайъат аъзолари ва истеъмолчилар ўртасида (телеграмдаги махсус бот орқали овоз берилди) ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк сўнгги уч йилда энг яхши ребрендингни амалга оширган ташкилот сифатида GOLD мукофотига лойиқ деб топилди.

#sqb #sqbrulit #sqbmarketing #TAF2021