Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанкда мутолаа ва шахмат ишқибозлари учун ажойиб имконият

Банк бош офисининг ҳар бир қаватида китоблар ва шахмат бурчаклари ташкил қилинди. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналари, соҳавий адабиётларни жамлаган китоблар жавони бетакрорлиги билан ажралиб туради.

Ақллар жанги ишқибозларининг кўплиги инобатга олиниб, ҳар бир қаватда бир нечтадан шахмат тахталари ўрнатилди.

Тез орада банк филиалларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган ушбу хайрли ташаббус Банк раҳбарияти томонидан жамоанинг бўш вақтини янада мазмунли ўтказишлари билан бирга илм ва маърифатга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларнинг яна бир амалий ифодасига айланди.

#SQBrulit #telefonsizhayotbor
#Хушхабар

Ўзсаноатқурилишбанк ребрендинги нуфузли мукофотни қўлга киритди

9-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “TAF” Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

112 та бренднинг 207 лойиҳаси иштирок этган мазкур танловда 10 номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Нуфузли ҳайъат аъзолари ва истеъмолчилар ўртасида (телеграмдаги махсус бот орқали овоз берилди) ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк сўнгги уч йилда энг яхши ребрендингни амалга оширган ташкилот сифатида GOLD мукофотига лойиқ деб топилди.

#sqb #sqbrulit #sqbmarketing #TAF2021